Поиск
RUUZ

Реклама

RABAD: қурилиш бўйича харидлар учун катта танлов, сифат ва қулайлик

Халқаро Commonwealth Partnership Uzbekistan компанияси қурилаётган RABAD марказининг жойлашувини таҳлил қилди ва кутилаётган ташриф буюришларнинг юқори салоҳиятини аниқлади.

158views0replies
0

Замонавий уч қаватли RABAD қурилиш савдо маркази – бу ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар, дизайнерлар ва харидорларни бир жойда бирлаштирадиган майдон. 40 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга савдо марказида исталган турдаги кўчмас мулкни жиҳозлаш учун 350 дан ортиқ дўконлар жойлашади.
CMWP Uzbekistan компанияси Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган RABAD қурилиш савдо марказининг жойлашувини таҳлил қилди.
Жойлашувнинг ривожланиш истиқболлари
Янги Ўзбекистон кўчаси «эски» Тошкентни «янги» Тошкент билан боғлайдиган пойтахтнинг асосий транспорт ечимларидан бирига айланмоқда. 20 минг гектар майдонда 2 миллионга яқин инсонлар учун яшаш шароитларини яратишни кўзда тутган «Янги Тошкент» лойиҳаси тез ривожланмоқда.
Ҳозирнинг ўзида қурилиш савдо марказининг ёнида «Янги Ўзбекистон» боғи, CAU университети ва қурилаётган «Тошкент – Шарқий» бизнес-авиация аэропорти жойлашган. Яқин жойда эса Олимпия шаҳарчаси, коттеж шаҳарчалари ва Ўзбекистоннинг йирик қурувчиларидан кўп қаватли яшаш мажмуалари мавжуд.
Янги Тошкент ҳудудида 60 млн квадрат метр атрофида яшаш ва 55 млн квадрат метр атрофида маъмурий объектларнинг тижорий кўчмас мулклари қурилиши режалаштирилган. Қурилишнинг умумий майдони 150 млн квадрат метрни ташкил қилади.
RABAD қурилиш савдо маркази қурилишлар марказида жойлашган, бу эса уни харид учун талаб катта бўлган масканларнинг бирига айлантиради.
Прогноз қилинаётган ташрифлар оқими
CMWP Uzbekistan прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб аҳолининг автомобилларга эгалиги 220 фоизга етади. Бу ҳақиқий даромаднинг ошиши ва шаҳар аҳолисининг кўпайиши билан боғлиқ.
Қулай жойлашув сабабли, RABAD марказига харидорлар Тошкент вилояти ва пойтахт туманларидан ортиқча қийинчилик ва вақт сарфисиз етиб олишлари мумкин бўлади.
Экспертлар таҳлилига кўра, марказга 10 дақиқалик узоқликда яшовчи салоҳиятли ташриф буюрувчилар сони деярли 2 минг кишини ташкил қилмоқда. Лекин, «Янги Тошкент» қурилиши билан бу миқдор 151 мингга етади.
Яқин жойда рақобатчилар йўқлиги сабабли, RABAD харидорларнинг катта аудиториясини жалб қилади, бу эса дўкон эгалари ва ижарачилар учун яхши мижозлар базасини тақдим этади.
Бугунги кунда мажмуага ташриф буюрувчиларнинг сони кунига ўртача 13 517 кишини ташкил этмоқда ва бу кўрсаткич ушбу савдо маркази форматининг оптимал юкланишидан юқоридир. 
Тахминларга кўра, 2028 йилга келиб, RABAD савдо марказига ташриф буюрувчиларнинг сони кунига ўртача 21 519 кишини ташкил этади, бу – савдо марказининг операцион фаолият юритиши учун оптимал бўлган кўрсаткичдан 10 680 кишига ортиқдир.
Қулайлик ва кенг ассортимент бир жойда
RABAD марказида хорижий ва маҳаллий брендларни тақдим этадиган юзлаб шоурум ва дўконлар бўлади. Ассортимент ҳар қандай қурилиш ёки дизайнерлик лойиҳалари учун керак бўладиган турли маҳсулотларни ўз ичига олади. Барча маҳсулотлар турли нарх тоифаларида тақдим этилади, шу жумладан премиум сегмент учун ҳам.
Қулайлик ва хавфсизлик
Марказ ҳудудида 700 дан ортиқ машиналар, шу жумладан имконияти чекланган кишилар учун ҳам мўлжалланган қўриқланувчи автотураргоҳ бўлади.
Дам олиш жойлари, ибодат учун махсус хоналар, қаҳвахоналар, болалар зонасига эга фудкорт, вендинг-автоматлар ва банклар бўлимлари ҳам кўзда тутилган.
Ҳар бир қаватда юк учун лифтлар ва эскалаторлар мавжуд, савдо марказининг блоклари ўртасида қулай ҳаракатланиш учун эса узлуксиз йўлаклар назарда тутилган.
Шунингдек, қиш ва ёзда қулай бўлиши учун марказлаштирилган вентиляция ва кондиционерлаш тизими ўрнатилган.
Бутун ҳудудда ўт ўчириш тизими мавжуд. 24/7 тартибида ҳам умумий зоналар, ҳам омборхона майдонлари учун қўриқлаш видеокузатуви ишлайди, бу эса маҳсулотлар ва объектлар хавфсизлигини таъминлайди.
Дўкон эгалари ва ижарачилар учун шароитлар яратиш
Бўлғуси RABAD ҳамкорлари учун нафақат фаолиятни бошлаш учун, балки бизнесни юритиш учун ҳам қулайликлар яратиш кўзда тутилган.
Бўлиш ёки бирлаштириш имкониятига эга 15 квадрат метрдан 2250 квадрат метргача бўлган ҳар бир майдон white box пардози билан топширилади. Шифт баландлиги 4,6 метр, пол керамогранит ва эшиклар темперли шишадан ишланган. Тадбиркорлар таъмир ва жиҳозлаш ишлари учун ортиқча ресурс сарфлашлари керак бўлмайди.
Бизнесни юритишга ёрдам бериш учун қуйидагилар бўйича бошқарув компанияси яратилган:
- сармоядорлар учун ижарачи излаш ва танлаш;
- марказни тарғибот қилиш ва реклама бошқаруви;
- марказ ҳудудида техник кўмак;
- етказиб бериш хизматлари ва бошқалар.
Яна бир қулайлик – бу 5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга омборхонадир. Омборхонада турли транспортлар учун кириш қисмлари ҳамда ҳарорат ва намликни кузатиш тизими назарда тутилган.
Ўзбекистоннинг қурилиш бозоридаги йирик ва таниқли компаниялар аллақачон RABAD ҳамкорига айланишган.
Савдо майдони харид қилиб ёки ижарага олиб, сиз ҳам RABAD лойиҳасининг бир қисмига айланинг.
Сотув офисининг манзили: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 170.
RABAD марказининг манзили: Яшнобод тумани, Янги Ўзбекистон кўчаси (мўлжал: «Янги Ўзбекистон» боғи).
Телефон: +99878 113 00 95
Cайт: rabad.uz
Instagram: @rabad_uz
Facebook: facebook.com/rabaduz
Telegram: t.me/rabaduz
Реклама ҳуқуқи асосида
158views0replies
0

Комментарии