Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда "Эркин" ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро А.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.
Натижада ушбу фуқаро жами 89 дона бўлган 100 АҚШ долларлик қалбаки 8 900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.