Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат +7 даражагача кўтарилади

Аномал совуқ ҳафта охирида чекинмоқда.

67views0replies
0

t.me/ecogovuz

Ўзгидромет хабарига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари -5...0 даражагача кучсизлашади, бугун кундузи эса ҳаво +4...+9 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолида ҳам ҳаво илиқлашади, аммо кундуз куни ҳали ҳам ҳарорат -8...-3 даража атрофида бўлади. 
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади.
Эртага жанубий ҳудудлардан нам ҳаво массаси республиканинг марказий ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати 0...+5 даражагача бироз пасаяди.
Тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
17 декабрь, якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат -5...0 даража, шимолда -10...-5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат 15 декабрда +6...+8 даража, 16-17 декабрда кечаси -3...+2 даража, кундузи 16 декабрда 0...+2 даража, 17 декабрда +3...+5 даража бўлади.
67views0replies
0

Комментарии