Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқувчилар пиротехника воситасидан фойдаланишгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Унга кўра, 14 декабрь куни соат 10:15 ларда Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабининг ошхонасида 11-"А" синф ўқувчиси И.Ж. танаффус вақтида ёнида бўлган "дымовушка" номли қўлбола ясалган кучли тутун чиқарувчи моддани тутатганлиги аниқланди.
Бу ҳодисани шу мактабнинг 9-"В" синф ўқувчиси А.А. эса ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олган ва Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.