Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда нотурар бино ертўласида 25 та майнинг қурилма ўрнатилгани аниқланди

Фуқаро ноқонуний равишда электр тармоғига уланган ҳолда давлат ва жамият манфаатига 2 млрд 237 млн сўм зарар етказган.

118views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 1990 йилда туғилган Х.А. Пастдарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган нотурар бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатиб, ноқонуний тарзда давлат ва жамият манфаатига 2 млрд 237 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.
118views0replies
0

Комментарии