Поиск
RUUZ

Общество

Наманган аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво сабаб чекланди

"Red Wings” авиакомпаниясининг "Махачқалъа — Наманган" йўналиши бўйича рейси Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтирилган.

48views0replies
0

Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг "Махачқалъа — Наманган" йўналиши бўйича парвоз қилаётган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг, Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21да Фарғона аэропортига қўнган.
Таъкидланишича, йўловчилар яқин соатларда Наманган аэропортига ер усти транспорти орқали етказилади.
 “Red Wings” авиакомпаниясининг "Наманган — Махачқалъа" йўналиши бўйича RA1124 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ер усти транспортида етказилади”,- дейилади хабарда.

48views0replies
0

Комментарии