• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 14 декабря 2023

Ўзгидромет йил якуни учун об-ҳавонинг дастлабки прогнозини эълон қилди

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, декабрь ойининг сўнгги ҳафтасида ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +12 даражагача кўтарилади.

308
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабрь ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1-2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ, 19-20 декабрда кечаси -3 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиққача кўтарилади.

21-31 декабрда ҳарорат кечалари 0…+5 даража илиқдан -3…-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқдан +7…+12 даража илиққача бўлиши кутилмоқда.

 

308
0