• 12 229 сум
    20.5
  • 14 283 сум
    166.78
  • 156 сум
    0.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 229 сум
    20.5
  • 14 283 сум
    166.78
  • 156 сум
    0.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 декабря 2023

Тошкент вилоятида кўкатлар ичидан 200 млн сўмлик "паққилдоқлар" топилди

KIA юк автотранспорт воситасига 86 минг дона пиротехника воситалари яширилган.

440
0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, тадбир давомида Тошкент вилояти «Чинор» йўл-патруль хизмати масканида, фуқаро  бошқарувидаги KIA русумли бўлган юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.

Ходимларни чалғитиш мақсадида автотранспорт юкхонасининг олди қисмига хуфиёна тарзда кўкатлар остида 9 дона картон қутиларда пиротехника воситалари  яширилганлиги аниқланган.

Суриштирувлар давомида ушбу пиротехника воситалари хорижда ишлаб чиқарилган ва четдан ноқонуний олиб кирилганлиги маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган салкам 86 минг дона пиротехника воситаларининг умумий қиймати 200 млн сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


440
0