Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода ЙПХ ходимини видеога олиб, тарқатган шахслар жазога тортилди — видео

Қоидани бузмаган ходимни тўхтатиб, қоидабузарликда айблаб, видеога олганларга деярли 7 млн сўмдан жарима солинди.

444views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини обрўсизлантирувчи видео олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган ҳамда ҳақоратлаган икки нафар шахслар жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 
Маълум бўлишича, ЙПХ ходими хизмат машинасида ўз вазифасини ўтаётган вақтида унинг ортидан ҳаракатланаётган бошқа бир автомобиль ичидаги фуқаролар инспекторни қоидабузарликда айблаб, тўхтатишган. Тўхтаган инспекторни саволга тутиб, видеога олишган. Ҳолатни англай олмаган ходимни гўлликда айлаб, унинг шаънига қўпол сўзлар ҳам ишлатишган. Фуқаролар видеони қоидабузар инспектор қабилида ижтимоий тармоққа тарқатишган.
ЖИБ Бухоро туман суди томонидан ушбу суд иши мазмунан кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, инспектор қоидани бузмагани аниқланган. Икки фуқаронинг ҳар бирига МЖтКнинг 183-моддаси билан БҲМнинг 20 баравари (6,8 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
444views0replies
0

Комментарии