• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 декабря 2023

Энди Тошкентдаги бир қатор қозонхоналар "свет" ўчса ҳам ишлайди

Тошкентдаги бир қатор қозонхоналарга 31 та мобил генераторлар ўрнатилди.

241
0
Veolia Energy Tashkent

Veolia Energy Tashkent компанияси маҳаллий қозонхоналарга 31 та мобил генераторлар ўрнатди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, генераторлар иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган компаниянинг маҳаллий қозонхоналарини ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган. Ушбу генераторлар электр таъминоти узилиши вақтида қозон ускунасининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. 

Шунингдек, бугун Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан электр таъминотида узилиш юз берган Олмазор туманидаги 1 ва 111-мактабларни иссиқлик билан таъминловчи маҳаллий қозонхоналарга умумий қуввати 210 кВт бўлган 2 та генератор ўрнатилди.

Бундан ташқари, ҳар бир компаниянинг туман бўлимида электр таъминоти узилиб қолганда тезкор ҳаракат қилиш учун захира генератори мавжуд.

241
0