Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда одамлар орасида гонконг гриппи аниқланмоқда

СЭС қўмитаси хабарига кўрa, ҳудудлардаги лаборатор таҳлил натижалари гриппнинг А (H3N2) тури аниқлангани кўрсатган.

400views0replies
0

АОКА

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра, гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда. Бу ҳақда қўмита раҳбарияти хабар берди. 
Қайд этилишича, ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоиз пастлиги кузатилмоқда.
Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида, касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3ни ташкил этмоқда.
"Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838 та бемор ўринлари яратилган бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанмоқда", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, гонконг гриппи А гриппи вирусининг H3N2 серотипидан келиб чиққан ўткир респиратор касаллик бўлиб, касалликнинг бу штамми H3N2 деб аталади. Касалликнинг ўлим даражаси 0,5 фоиздан ошмайди.
Грипп А (H3N2) оддий грипп вируси келтириб чиқарадиган характерли аломатлардан фарқ қилмайди. Улар орасида:
- танадаги оғриқлар;
- умумий заифлик ва уйқучанлик;
- бош оғриғи ва бош айланиши;
- мушак оғриғи;
- юқори ҳарорат (кўпинча 39 даражадан юқори);
- кўнгил айниши ва диарея;
- кўзлардаги оғриқ ва ёш;
- томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал.
400views0replies
0

Комментарии