• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 13 декабря 2023

Аббос Файзуллаев дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига даъвогар бўлди

Номзодлар орасида "Реал Мадрид", "Бавария", "Барселона" ва яна бошқа жамоалар футболчилари жой олган.

581
0
UzNews.uz

IFFHS талқинига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳамда Москванинг ЦСКА жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев 2003 йилда таваллуд топган футболчилар орасида 2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олди.

Ушбу номинацияда ғолиб бўлиш учун дунёнинг 26 нафар футболчиси номзодлар қаторидан жой олди. Улар орасида Жуд Беллингем ("Реал"), Жамол Муциала ("Бавария"), Гави, Ламин Ямал, Алехандро Балде (барчаси "Барселона") ва бошқалар бор.

Маълумот ўрнида, ғолиб келаси йил январь ойида эълон қилинади.

581
0