Поиск
RUUZ

Общество

1 апрелдан пойтахт ва Тошкент вилоятида “Эконазорат” тизими жорий қилинади

Эксперимент тариқасида ўтказиладиган тизимда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назорат соҳасида жисмоний шахсларнинг иштироки талаб қилинади. Ҳуқуқбузарликларни маълум қилган фуқароларга пул мукофотлари берилади.

924views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига чиқарди.  
Давлат экология қўмитаси ва Бош прокуратура биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назорат соҳасида жисмоний шахсларнинг иштирокига доир “Эконазорат” ахборотлаштириш тизимини ишлаб чиққан.
Ушбу ахборот тизими 2021 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида жорий этилади.
Бунда Давлат экология қўмитаси ахборот тизимининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича масъул орган ҳисобланади.
Жисмоний шахслар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар (фото ва видео материиаллар)ни Давлат экология қўмитасига манзил (локация) белгилари бўйича юборилади.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларга пул мукофотлари тўланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар юборилган фото ва видео материаллар бўйича ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларнинг шахсини аниқлашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича зарур чораларни кўради.
Бош прокуратура билан биргаликда ўтказилган эксперимент якунлари бўйича илованинг функционал қисмига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти кўриб чиқилиб, унинг 2021 йил 1 сентябрдан республиканинг бутун ҳудудида узлуксиз равишда ишлаши таъминланади.
Аввалроқ, коррупция ҳолати ҳақида хабар берган фуқаро давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкинлиги айтилганди.
924views0replies
0

Комментарии