Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандлик 21 ёшли йигит олимпиадада ютиб, 100 млн сўмни қўлга киритди

“Билим учун 100 миллион” олимпиадасида 99та финалчи иштирокчилар ҳам 1 млн сўмдан рағбатлантирилган.

196views0replies
0

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жорий йилнинг 12 декабрь куни “Билим учун 100 миллион” олимпиадасининг финал босқичи ўтказилди. Олимпиаданинг финали онлайн босқичда энг юқори ўринни қайд этган ТОП-100 иштирокчи ўртасида ташкил этилган.
Маълум қилинишича, унда қарийб 120 минг ўзбекистонлик иштирок этган.  
Финалда Жаҳонгир Тўраев энг юқори баллни тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритган. Натижада у 100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланган. Шунингдек, 99 нафар финал иштирокчисининг барчасига 1 млн сўмдан мукофот берилган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Тўраев — 2002 йил 26 январда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. У бугунгача ўндан зиёд халқаро математика олимпиадалари совриндори ва қатор номдор стипендиялар соҳиби бўлган.

196views0replies
0

Комментарии