Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қоидаларни қўпол бузган 7 нафар автобус ҳайдовчиси ишдан олинди — видео

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси ҳаракатда юрган автобусларга чиқиб, рейд ўтказди

876views1replies
0

Видеодан кадр

11 декабрь куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев томонидан автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири (рейд) ўтказилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар берди. 
Рейд натижалари бўйича 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида телефондан фойдаланаётганлиги аниқланди. Йўл ҳаракати қоидаларининг 128-1-моддасини қўпол равишда бузганлиги ва корхона ички меҳнат тартибини бузганлиги учун қуйидаги ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди:
1. Бобожонов Фазлиддин (2-автобус саройи, 89-йўналиш ҳайдовчиси);
2. Боқижонов Аҳмад (4-автобус саройи, 135-йўналиш ҳайдовчиси);
3. Наврўзбеков Ихтиёр (5-автобус саройи, 44-йўналиш ҳайдовчиси);
4. Расулов Тешавой (8-автобус саройи, 43-йўналиш ҳайдовчиси);
5. Жўраев Шокир (18-автобус саройи, 35-йўналиш ҳайдовчиси);
6. Каримов Халил (18-автобус саройи, 46-йўналиш ҳайдовчиси);
7. Эминов Азиз (18-автобус саройи, 53-йўналиш ҳайдовчиси).
"Жамоатчилик назоратини кучайтириш учун, агарда cиз автобус ҳайдовчисининг уяли алоқа телефонидан фойдаланаётганлигини гувоҳи бўлсангиз "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни ёки бизнинг Instagram'даги расмий саҳифамиз @toshbus'ни белгилаган ҳолда қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчи ҳақида пост (история) орқали хабар беришингизни сўраймиз. Биз, албатта, ушбу камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўрамиз", - дейилади хабарда.
876views1replies
0

Комментарии