• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 декабря 2023

Фарғонада эркак бош шифокорни пичоқлади

Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрган фуқаро ва ушбу тиббиёт муассасаси бош шифокори ўртасида жанжал келиб чиқиб, пичоқбозлик билан якунланди.

12 декабря 2023
498
0
tergov.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасида фуқаро Н.А. ушбу бирлашма бўлим бошлиғи Х.Н. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзаро жанжал натижасида фуқаро Н.А. бирлашма бўлим бошлиғи Х.Н.га ёнида бўлган пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "л" банди (қурол ишлатиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Н.А. процессуал тартибда қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ назоратига олинган.

12 декабря 2023
498
0