Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда "Қизил китоб"га киритилган ҳайвонларни йўқ қилганлик учун жарима 10 баробар оширилди

Ҳукумат қарори билан "Қизил китоб"га киритилган ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонларга етказилган зарар учун чоралар кучайтирилди.

141views0replies
0

Видеодан кадр

Вазирлар Маҳкамасининг "Қизил китоб"га киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун жарималар миқдорини ҳисоблаш коэффициентларини беш баравар оширишни назарда тутувчи қарори қабул қилинди.
Шундай қилиб, тоифага қараб ҳар бир ўсимлик учун қуйидаги миқдорлар олинади:
• йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар – БҲМнинг 10 баравари;
• ноёб турлар – БҲМнинг 4 баравари;
• камайиб бораётган турлар – БҲМнинг 2,5 баравари.
Шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарар учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди.
Масалан, қуйидаги жарималар миқдори белгиланади:
• битта қор қоплонини йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 3 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 400 000 АҚШ доллари ундирилади;
• битта эчкини йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 2 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 300 000 АҚШ доллари ундирилади;
• битта сайғоқ ёки жайронни йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 500 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 50 000 АҚШ доллари ундирилади;
• битта тувалоқ йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 1 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 100 000 АҚШ доллари ундирилади.
141views0replies
0

Комментарии