• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 декабря 2023

Беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама мониторларига қарши рейд бошланди

Энергетика вазирлиги фуқароларни зарур бўлмаган ҳолларда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишга чақирди.

259
0

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Ўзэнергоинспекция" томонидан республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу тадбирлар истеъмолчиларнинг ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларига, шунингдек, тармоқларда юкламаларнинг ортиб кетишини олдини олишга ҳамда барча истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Таъкидланишича, об-ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида электр энергиясидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради.

“Бундай пайтларда электр энергиясидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишингизни, зарур бўлмаган ҳолларда эса электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни сўраймиз”,- дейилади хабарда.

259
0