Поиск
RUUZ

Туризм

Фарғона аэропортида ёмон об-ҳаво шароитида ҳам қўнишни таъминлайдиган янги тизим ўрнатилди

Тизим мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди.

67views0replies
0

Uzbekistan Airports

Фарғона халқаро аэропортида 11 декабрь куни “Ўзаэронавигация” ДУК мутахассислари томонидан ILS/DME қўниш тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар якунланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Модернизация ишлари якунлангач, махсус ҳаво кемаси томонидан тизимнинг Ўзбекистон ва ICAO халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов парвози ўтказилди.
Қайд этилишича, Фарғона аэропортидаги замонавий ILS/DME қўниш тизими мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади.
67views0replies
0

Комментарии