Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда ЙПХ хизмат машинаси ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси огоҳлантириш ишораларисиз, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартириши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

295views0replies
0

Видеодан кадр

ЙПХ хизмат автомашинаси ҳамда Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 07:30 атрофида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати катта мутахассиси буйруқ асосида ўзига бириктирилган Volkswagen Caddy хизмат автомашинасини Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчасида бошқариб кетаётган вақтида, уч бўлакли қатнов қисмининг иккинчи бўлагида, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси огоҳлантириш ишораларисиз, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартириши (ўнг томонга бурилиши) натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
295views0replies
0

Комментарии