Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилди

Лойиҳа умумий узунлиги 305 км бўлган олти чизиқли автомобиль йўлини қуришни назарда тутади.

944views0replies
0

t.me/SamAvtoyul

Самарқандда "Тошкент-Самарқанд" пуллик автомобиль йўли қурилиши лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси хабар берди.
Олти қаторлик йўлнинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил этади. Лойиҳа халқаро стандартлар талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Шунингдек, барча чорраҳалар ва иншоотлар устидан янги кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш, интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш режалаштирилган.
"Тошкент-Самарқанд" пуллик автомобиль йўли қурилиши натижасида автотранспорт ҳаракати енгиллашади. Йўл қопламасининг халқаро стандартлар бўйича юк кўтариш қуввати 13 тонна, йўлнинг хизмат қилиш муддати 25 йил.
Шунингдек, лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва транзит юк ташиш тезлигини оширишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида пойтахтни Самарқанд билан боғловчи пуллик йўл қурилиши президент қарорида кўзда тутилган. ЕТТБ томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари ажратилди.Ушбу маблағлар ҳисобидан Австриянинг ILF Consulting Engineers Austria GmbH компанияси лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқди.
Тендер натижасида ЕТТБ Туркиянинг Proyapı Mühendislik ve Müşavirlik A.Ş., компаниясини ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун ёллади ва у билан 1 миллион евролик шартнома имзоланди.
944views0replies
0

Комментарии