Поиск
RUUZ

Погода

Бугун республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда

Синоптикларнинг хабарига кўра, ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати -5 даражагача пасаяди.

85views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун кундузи совуқ ва нам ҳаво массаси аста-секин республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Барча жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси ҳудудларида эса ёғингарчилик кечга яқин бошланади.
Эртага қор кўринишидаги ёғингарчилик Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
11-12 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғади. Чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
11-13 декабрь кунлари совуқ кучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари -8…-13 даража совуққача, кундуз кунлари -3…-8 даража совуққача пасаяди.
11-13 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
14-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди.
Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ, шимолда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда: 11-12 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, 13-15 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 11-12 декабрда шамол тезлиги вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. 12-15 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади.

Ҳарорат 11 декабрда +3…+5 даража илиқ, 12 декабрда кечаси ва кундузи -5…-7 даража совуқ, 13 декабрда кечаси -11…-13 даража, кундузи +5…+7 даража совуқ бўлади. 14-15 декабрда ҳарорат кечаси -2…-5 даража совуқдан, кундузи +2…+5 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

85views0replies
0

Комментарии