Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада уйида жанговар қурол ва ўқ-дориларни сақлаб келган шахс қўлга олинди

Вилоятда гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар ушланди.

905views0replies
0

Фарғона вилояти ИИБ

Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар натижасида, 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 42 та қурол-яроқлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Мисол учун, Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келинганлиги аниқланди.
Шунингдек, муқаддам ЖКнинг 164, 165, 166 ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳар "Гулистон" МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган, тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор Каримов Абдулло Қосимжонович, шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланди.
905views0replies
0

Комментарии