Ўзбекистондаги барча метан заправкаларга соат 6:00 дан 15:00 га қадар чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келди. Қолаверса, 7–16 декабрь кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12 декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти.
Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан “газ заправкалари”ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.
Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республиканинг барча ҳудудида киритилди.
“Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз.
АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади”, — дейилади хабарда.