Поиск
RUUZ

Общество

МГ “Ҳумо” аренада юзага келган тартибсизликдан хулоса чиқариб, машғулотлар бошлади — видео

Jah Khalib концерти олдидан юзага келган тартибсизликдан сўнг, Миллий гвардия шундай ҳолатларни бартараф қилиш бўйича машғулотлар ўтказишни бошлади.

344views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги “Ҳумо” арена мажмуаси олдида Миллий гвардия ходимлари фуқаролар билан машғулот ўтказаётгани акс этган видео тарқалди. Миллий гвардия Матбуот хизмати ҳолат юзасидан UzNews.uz'га маълумот берди.
Қайд этилишича, 7 декабрь куни “Ҳумо арена” муз саройида Миллий гвардия, ИИББ, Чилонзор тумани ФВБ, Соғлиқни сақлаш бўлими ва муз саройи қўриқлаш ходимлари ҳамкорлигида оммавий тадбирларда содир бўлиши мумкин бўлган 5 хил турдаги вазият бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтган.
“Унда шартли равишда юзага келган ёнғин, тирбандлик ва бошқа турдаги ҳолатларда тўғри ва аниқ ҳаракат қилиш, вазият оқибатларини ўз вақтида бартараф этиш, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби ҳаракатлар амалий тарзда бажарилди”, — дейилади хабарда.
344views0replies
0

Комментарии