Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент халқаро аэропортида эстакадага чиқиш чекланади

Шунингдек, аэропортнинг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши ҳам вақтинча чекланади.

248views0replies
0

Uzbekistan Airports

Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли реконструкция ишлари муносабати билан 8 декабрь соат 12:00 дан бошлаб аэропортдаги йўл ўтказгичга (эстакада) чиқиш чекланади. Бу ҳақда Uzbekistan airports Матбуот хизмати хабар қилди. 
Автотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади.
Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланади.
248views0replies
0

Комментарии