Қалин туман Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида рейсларнинг қўниши ва учишини чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports Матбуот хизмати.
Иркутск – Фарғона йўналиши бўйича SBI-6323 рейсини амалга ошираётган S7 Airlines самолёти белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 50 м) туфайли маҳаллий вақт билан соат 23:27 да Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Авиакомпанияга кўра, 177 нафар йўловчи Фарғонага ер усти транспорти орқали етказилади.
Бироқ соат 00:10 дан бошлаб Наманган аэропортини туман қоплади. Кўриш масофаси 600 м ни ташкил этди. Самолётларни қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропортида ҳам қалин туман бор – кўриш масофаси 50 м. Аэропортда самолётларни қабул қилиш чекланиб, бугун эрталаб қайта очилди.