Ўзбекистоннинг Тошкент ва Тожикистоннинг Суғд вилоятларини боғлайдиган "Фотеҳобод-Ойбек" чегара постида 71 кг героин тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тожикистон Божхона хизмати хабар берди.
Мастчоҳ туманидаги "Фатеҳобод" божхона пости ходимлари ҳамда вилоят божхона бошқармасининг Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан божхона назорати ва тезкор-қидирув ишлари олиб борилганда, Мастчоҳ туманидаги "Фатеҳобод" божхона постида 31 ёшли Тожикистон фуқароси бошқарувида бўлган Россия Федерациясига тегишли Mercedes-Benz Actros-184 русумли юк автомашинаси тўхтатилган.
Ўтказилган текширув давомида ушбу автомашина юкхонасининг махсус бўлинмасидан 65 дона қора рангли, ўзига хос ҳидли кукунсимон материаллар бўлган полиэтилен ўрамлар аниқланган. Диагностика-криминалистика бўлими суд-тиббиёт экспертининг хулосасига кўра, олиб қўйилган ашё умумий оғирлиги 71 кг 110 грамм героин эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тожикистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.