Россияда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Федерация Кенгаши тегишли қарорни қабул қилган.
"Моҳиятан, бу қарор сайлов кампанияси бошланганидан далолат беради", - деди парламент юқори палатаси спикери Валентина Матвиенко.
Маълумотларга кўра, амалдаги президент Владимир Путин 2024 йилги сайловларда иштирок этишини ҳали расман эълон қилмаган.
Қонунга кўра, Россия Федерацияси президенти сайлови Федерация кенгаши томонидан овоз бериш кунидан 100 кун олдин тайинланади. Россия президенти сайлови учун овоз бериш куни сифатида давлат раҳбарининг аввалги умумий сайловларида овоз бериш ўтказилган ойнинг иккинчи якшанбаси танланади.
Келгуси йил март ойининг иккинчи якшанбаси 10-кунга тўғри келади ва 8 март кунги байрамни ўз ичига олган ҳафта тугайди. Шунинг учун сайловлар келаси якшанба, 17 мартга белгиланган.