Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда ўзидан "етакчи" ясаб олганлар ушланди

Қўлга олинганларнинг ҳар бирига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

2159views0replies
0

Андижон вилояти ИИБ

Андижон вилояти ҳудудида "Долзарб 40 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, ўзидан "Етакчи" ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 5 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам ЖКнинг 104, 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган Киселов Андрей, Андижон шаҳрида яшовчи Шодибоев Фаррух, Хўжаобод туманида яшовчи Эргашев Бахтиёр ҳамда Парпиев Алишер вилоят ҳудудида оилавий зўравонлик, майда безорилик, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари аниқланиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Ҳозирда уларнинг содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга алоқадорликлари ўрганилмоқда.
2159views0replies
0

Комментарии