Дастур ғолиблари қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
• АҚШда тўрт ҳафталик амалиёт ўташ;
• бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида муҳим бўлган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган профессионал тадбирларда қатнашиш;
• америкалик бизнес эгалари билан ҳамкорликда ўзаро манфаатли лойиҳалар ишлаб чиқиш;
• менторлик дастурлари;
• дастур билан боғлиқ барча харажатларнинг тўлиқ қопланиши;
• дастурда қатнашгандан сўнг нуфузли АҚШ ҳукумати дастурлари қатнашчиларини бирлаштирган USG Alumni тармоғига аъзо бўлиш.
Дастур ғолибларининг АҚШга бориш саналари:
Биринчи гуруҳ 2024 йилнинг июль-август ойларида ва иккинчи гуруҳ 2025 йилнинг март-апрель ойларида АҚШга сафар қилиши кўзда тутилган.
Дастурда қатнашиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
• 27-50 ёш оралиғида бўлиш (1974 йил 9 апрелдан кейин ва 1996 йил 8 ноябрдан олдин туғилган бўлиш);
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва мамлакатда доимий равишда яшаётган бўлиш;
• олий маълумотга эга бўлиш;
• инглиз тилини мукаммал билиш;
• бизнес, тадбиркорлик, инновациялар, ижтимоий тадбиркорлик ёки ҳудудий иқтисодий ривожланиш каби соҳаларда камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.
Дастурнинг аввалги ғолиблари қаерларда малака оширган?
Ўтган йилги дастур ғолиблари АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри ҳамда Техас, Орегон, Колорадо, Пенсилвания, Гавайи каби штатлардаги кичик ва ўрта бизнес, йирик корхоналар, университет ҳамда нодавлат ташкилотларда ўз профессионал малакаларини оширган.
Ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали 2024 йил 5 январга қадар топшириш мумкин: ubl.americancouncils.org.
Uzbekistan Business Leaders дастури АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан молиялаштирилади ҳамда Америка кенгашлари уни амалга оширади.
Реклама ҳуқуқи асосида