Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс қамоққа олинди

Тадбир давомида одам ўғирлаш, босқинчилик, гиёҳвандлик моддалари билан муомала қилиш ҳамда ноқонуний тарзда ўқотар қурол сақлаш жиноятлари аниқланди.

165views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича Республика бўйлаб "Долзарб 40 кунлик" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Бухоро вилоятида ҳам ИИБ ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида содир этилиб фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 31 нафар шахслар ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
"Тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб, мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан ЖКнинг 137, 164, 168, 276, 251 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 тасига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди" - дейилади хабарда.
Рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинди.
Ҳозирда, кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилиб, ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда.
165views0replies
0

Комментарии