Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда йўловчини уриб юборган Malibu-2 ҳайдовчиси 6 йилга қамалди — видео

Malibu-2 ҳайдовчиси олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш жараёнида йўлдан ўтаётган марҳум йигитни катта тезликда уриб юборган.

143views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Самарқандда Malibu-2 автомобили йўловчи йигитни уриб юборганлиги ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 август куни тунги соат 00:36 атрофида Самарқанд вилояти Ургут туманида Malibu-2 автомашинаси ҳаракатланиб келаётган вақтда йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида пиёда ҳайдовчи томонидан зудлик билан тиббиёт бирлашмасига етказилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, жабрланувчи ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Ургут туман судида бўлиб ўтди.
Суд жараёнида марҳум йигитнинг отаси ўғли спорт билан шуғулланганлиги, бир қанча мусобақаларда чемпион бўлиб келгани ва ҳайдовчига нисбатан оғирроқ жазо бериши кераклигини сўради.
"Ўзим ҳайдовчиман, машина ҳайдаб юраман. Жуда катта тезликда урган. Камералардаги видеони ўзим ҳам кўрдим. "Тормоз" ҳам босмаган, "тормоз"сиз уриб юборган”, - дейди жабрланувчи.
Унга кўра, Malibu-2 ҳайдовчиси ЖКнинг 266-модда 2-қисмига асосан, 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
143views0replies
0

Комментарии