Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тезкор тадбирда ушбу ва бошқа шахсларда ноқонуний равишда сақлаб келинган 13 дона ўқотар қурол аниқланди.

343views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича Тошкент вилоятида махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
"Тадбир давомида, ушбу ва бошқа шахслардан ноқонуний равишда сақлаб келинган 13 дона пневматик ва ов қуроллари, ўқ-дори ва электрошокер, турли ҳажм ва кўринишдаги пичоқ, кастет ва биталар аниқланди.
Гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида, 50 дан ортиқ ҳолатлар фош этилиб, 11 кг гиёҳвандлик моддалари ва 8 минг 703 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди", - дейилади хабарда.
Тезкор-қидирув тадбирларида жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 64 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб қонун устуворлиги таъминланди. 2 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб, оиласига қайтарилди.
Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
343views0replies
0

Комментарии