Жорий йилнинг август ойида Тошкентда 63 ёшли эркак 8 ёшли қизни ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этгани ҳақида хабар бергандик. Олий суд хабарига кўра, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ эркак Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.