Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкент марказида янги Meadow Flowers гуллар салони очилди

Очилиш муносабати билан ҳар бир харидорга 20 фоиз чегирма совға қилинади.

286views0replies
0

Салоннинг очилиши шарафига флористлар байрам дастурхони учун Янги йил композициясини йиғиш бўйича маҳорат дарси ўтказишди.
Тадбирда инфлюенсерлар ва салон меҳмонлари қатнашди. Фуршет, мусиқа ва ижодий маҳорат дарси меҳмонларга байрам кайфиятини тақдим этди.
Флористлар харидорларни нафис гулдасталар ва композициялар билан хурсанд қилишга тайёр, шунингдек, бренд тадбирларни безатиш хизматини ҳам таклиф қилади.
Салонда дунёнинг турли бурчакларидан олиб келинадиган ва кам учрайдиган гул ва ўсимлик навларининг катта ассортименти мавжуд.
Дўконда гуллар билан бир қаторда, декор, ваза, сувенир ва бошқа кўплаб нарсаларнинг катта танлови бор.
Бутун декабрь ойида Meadow Flowers бутигида Янги йил композицияларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Очилиш муносабати билан, дўконда 15 декабрга қадар ҳар бир харидорга 20 фоиз чегирма совға қилинади.
Meadow Flowers – бу илҳом манбаси ва ҳар бир ташриф буюрувчи ўзини гул эртагининг бир қисмидек ҳис қиладиган шинам жойдир. Ҳар бир гулдаста ранг ва ифорларнинг кичик бир симфонияси ҳисобланади.
Флористлар ўз маҳорати ва касбларига бўлган муҳаббати билан ҳар бир меҳмонга индивидуал ёндашув топган ҳолда, ноодатий гулдаста яратишади.
Meadow – энг муҳим лаҳзалар учун!
Реклама ҳуқуқи асосида
286views0replies
0

Комментарии