Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қора Gentra'ларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Пойтахтда ўтказилаётган рейдлар давомида қора рангли Gentra ҳайдовчилари тўхтатилиб, суҳбат қилинмоқда.

2816views0replies
0

Видодан кадр / Иллюстрация

Тошкентда қора рангли Gentra автомашиналарига нисбатан рейдлар ўтказилмоқда. Бу бўйича UzNews.uz'га бир нечта хабарлар келиб тушди.
Унга кўра, шаҳарда ИИО ходимлари томонидан қора рангли Gentra ҳайдовчилари тўхтатилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.
Бундай рейдлар Фарғона ва Марғилон шаҳарларида ўтказилаётгани ҳақида расмий хабар берилганди. Вилоят ИИБ қора Gentra'ларга қарши рейдларга ҳайдовчилар томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учраётганини сабаб қилиб кўрсатган.
UzNews.uz мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. Унинг айтишича, пойтахтда долзарб 40 кунлик тезкор-профилактик тадбири доирасида шундай рейдлар ўтказилмоқда.
"Бу ерда ранги ва тусини фарқи йўқ. Рейд барча машиналарга тегишли", - дейди Ғиёсов.
2816views0replies
0

Комментарии