Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди — фото

40 нафар ошпаз томонидан тайёрланган паловга 1 тонна гўшт ва 2 тонна гуруч солинди.

189views0replies
0

Избоскан тумани ҳокимлиги

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Гулистон маҳалласида бир қатор тадбирлар ўтказилган. Мазкур тадбирлар доирасида маҳалла марказида 8 тонналик ош тайёрланди.
Мега паловни тайёрлашда 40 нафар ошпаз иштирок этди. Ош тайёр бўлгач маҳаллий аҳолига тарқатилди.
Маълумотларга кўра, паловга қуйидаги миқдорда масаллиқлар солинди:
— 2 000 кг гуруч;
— 1 000 кг мол ва қўй гўшти;
— 800 кг пахта ва кунгабоқар ёғи;
— 2 500 кг сабзи;
— 600 кг пиёз;
— 400 литр сув;
— 100 кг майиз;
— 100 кг нўхат;
— 10 кг зира;
— 70 кг туз.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ошпазлари 8,8 тонна ош тайёрлаб, рекорд қўйишган.
189views0replies
0

Комментарии