Санитария-эпидемиологик фаровонлик ва аҳоли саломатлиги қўмитасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра 18-64 ёшдаги аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга ва уларнинг 20 фоизи семизликдан азият чекмоқда.
Ҳар куни аҳолининг 67 фоизи етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва меваларни истеъмол қилади, аммо 46 фоизида қонда холестерин миқдори кўтарилади.
Натижалар шуни кўрсатдики, аҳолининг ўртача кунига туз истеъмоли 14,9 граммни ташкил этади, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясидан 3 баравар кўпдир (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим).
Бошқармада таъкидланишича, жисмоний фаоллик ва овқатланиш меъёр ва қоидаларига риоя қилмаслик, туз, шакар ва ёғ бўлган озиқ-овқат ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, витамин ва минерал моддаларни етарли даражада истеъмол қилмаслик қатор оқибатларга олиб келади.
• ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш;
• катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.