Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси аниқланди

Рейд тадбири давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди.

84views0replies
0

t.me/Energoinspeksiya

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" хабар берди. 
Хусусан, Учкўприк туманининг Боғибўстон маҳалласида фаолият кўрсатувчи МЧЖда фуқаро М.А. ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган ҳолда майнинг қурилмаларини тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, М.А. томонидан тизимга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар етказилган.
84views0replies
0

Комментарии