Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистонда AIQAR компаниясининг биринчи расмий автосалони очилди

3 декабрь куни AIQAR брендининг автомобиллар намойиши ўтказилди. Компания лойиҳа ва тақдимотларни хитойлик ҳамкорлар, меҳмонлар ва ОAВ вакиллари иштирокида намойиш қилди.

602views0replies
0

Тадбир давомида eQ7 ва Arrizo E автомобилларининг тақдимоти ўтказилди. Aвтомобилларни харид қилган илк мижозларга $1000 лик ваучер сертификатлари ва махсус совғалар топширилди.
«Сўнгги йилларда юртимизда хориждан автомобиллар олиб киришга ва уларнинг сотувларини амалга оширишга енгилликлар берилаётгани биз каби тадбиркорларга катта имкониятлар бермоқда. Aйнан AIQAR компанияси 24 йиллик тажрибага эга. Хитойнинг WUHU провинциясида ва бошқа ҳудудларда жойлашган заводлар нафақат автомобиллар, балки эҳтиёт қисмларни ҳам 100% таъминлай олиш имкониятига эга. Aвтомобилларга 5 йил/150 000 км масофагача, батарея тизими учун эса 8 йил сифат кафолати берилади. Ундан ташқари, сервис ходимларимизнинг малакасини ошириш мақсадида тўғридан-тўғри Хитойнинг ўзида таҳсил олиш йўлга қўйилган. AIQAR нинг бизга ёққан жиҳатларидан яна бири бу унинг тана мустаҳкамлиги даражаси юқорилигида, мисол тариқасида eQ7 ни 1 даражага деформация қилиш учун 3 тонна куч керак бўлса, бундан бир неча баробар қиммат Tesla Мodel Y да 2.17 тонна. Тежамкор ва хавфсизлик талабларига тўла жавоб бера олганлиги учун биз юртимиз ва ўзимиз учун ҳам AIQAR компаниясини танладик», – дейди Ўзбекистондаги AIQAR брендининг биринчи расмий дилерлик маркази директори Жамшид Мансуров.
Маълумот ўрнида, AIQAR бу сўнгги авлод янги энергия манбалари бўйича автомобиллар ишлаб чиқарувчи ва уларнинг сотувлари билан шуғулланувчи компания бўлиб, 24 йиллик изланишлар, илмий тадқиқотлар ва тажрибага эга компания ҳисобланади. 1999 йиллардаёқ экологик соф ва табиатга зарар етказмайдиган автомобиль саноати кейинги ўн йилларда катта аҳамият топиш кутилаётган эди. Бу компания ҳам айнан шу йўлдан бориб, кўплаб турдаги электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқарган. Натижада мазкур автомобилларни муваффақиятли тарзда 660 мингдан зиёд мижозларга етказиб берган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тақдимот тадбири ҳақиқий байрамга айланди. Тадбирда эстраданинг ёрқин юлдузлари Дилфуза Исмоилова, Умида Мирҳамидова, Каниза, Дилсўз, Дурдона Қурбонова ва Dilime томонидан куйланган қўшиқлар барчага юқори кайфият улашди.
Шунингдек, тақдимот давомида AIQAR автомобилларини сотиб олиш тартиби, аҳоли учун яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.
AIQAR – электромобиль саноатининг янги ақлли авлоди!
Реклама ҳуқуқи асосида
602views0replies
0

Комментарии