• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 декабря 2023

"Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча Афросиёб қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча қатнов байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган.

4 декабря 2023
363
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Aфросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу қўшимча қатнов йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:13 — Тошкент 13:23

768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:39 — Самарқанд 15:49

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Маълумот ўрнида, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz

4 декабря 2023
363
0