• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 4 декабря 2023

Қиличбозлик бўйича "Жаҳон кубоги" босқичларида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди

Туркияда бўлиб ўтган ушбу мусобақада жамоа аъзолари дунёнинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган.

322
0

Туркиянинг Aнталия шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий дастурдаги беллашувларда дунёнинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.

Таъкидланишича, жамоа аъзолари Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ўз йўналишларида дунёнинг энг кучли жамоаси деб эътироф этилган. Йигитлар мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратган бўлса, қизлар эса Болгария, Польша ва Италия термаларига имконият қолдирмаган.

Унга кўра, ўринлар қуйидагича қайд этилган:

Йигитлар ўртасида:

1. Ўзбекистон

2. Туркия

3. Руминия

Қизлар ўртасида:

1. Ўзбекистон

2. Италия

3. Польша

322
0