Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент шаҳар ва вилоятдаги 3 та газ заправка давлатга 34 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди

Мазкур АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганлиги маълум бўлди.

106views0replies
0

t.me/minenergy_uz

Жорий йил 1 декабрь куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган "Т.В.Г." МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган "О.Э.Г." МЧЖ ва "П.О." МЧЖга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганлиги маълум бўлди.
"Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд 640 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди", - дейилади хабарда.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
106views0replies
0

Комментарии