Поиск
RUUZ

Общество

"Салимбойвачча" қўлга олинди

"Салимбойвачча" номи билан Салим Абдувалиев Тошкентдаги уйидан ушлаб кетилди.

36962views0replies
0

UzNews.uz

1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews.uz манбаси хабар берди.
Маълумотга кўра, Салим Абдувалиев Тошкент шаҳрида жойлашган "оқ уйи"дан олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Шундай рейдлар доирасида кеча, 2 декабрь куни “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва унинг бир нечта шериклари қўлга олинганди. Саидазиз Саидалиевга қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини "доля" эвазига ҳал қилиб бериш билан шуғулланиш айби қўйилган.
36962views0replies
0

Комментарии