Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича рейд бошланди — Тошкент ИИББ

Аввалроқ, Тошкентда "кўча криминали" оламининг бир нечта вакиллари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

3539views0replies
0

МВД / Иллюстрация

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди. 
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентда мафияларга қарши рейдлар бошлангани, хусусан ўзбекистонлик "криминал авторитет" Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг, ИИББ Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилди.
"Пойтахт ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда", - дейилади бошқарма хабарида.
3539views0replies
0

Комментарии