Ҳиндистонда яшовчи 38 ёшли аёл 36 ёшли эри туғилган кунини нишонлаш учун Дубайга олиб боришдан бош тортгани учун унинг бурнига мушт тушириб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда NDTV телеканалида хабар берилди.
Қайд этилишича, воқеа жума куни Пуне шаҳридаги ҳашаматли турар-жой жамиятида жойлашган эр-хотиннинг квартирасида содир бўлган.
Ҳиндистон полицияcи ходимларининг сўзларига кўра, аёлни туғилган кунини нишонлаш учун Дубайга олиб бормагани, қимматбаҳо совғалар бермагани учун эр-хотин жанжаллашган. Жанжал натижасида, аёл эрининг бурнига мушт туширган. 36 ёшли эр зарба оқибатида вафот этган.
"Жанжал пайтида Ренука Никхилнинг юзига мушт туширган. Мушт зарбаси шунчалик қаттиқ бўлганки, Никхилнинг бурни ва баъзи тишлари синган. Қаттиқ қон кетишидан эр ҳушини йўқотган", - дейди полиция ходими.
Айни пайтда полиция аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатган ва у қўшимча тергов ўтказиш учун ҳибсга олинган.