Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар терасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автобомилларга жарима ёзишни бошлади.

39views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 128-моддасига кўра, ҳайдовчилар фақат иккита ҳолатда автобуслар учун махсус ажратилган йўлакка кириши мумкин. Яьни, ҳайдовчиларга ўнг томонга бурилмоқчи бўлганда ҳамда йўловчиларни туширмоқчи ёки чиқармоқчи бўлганда мазкур йўллакка киришга рухсат берилади.
Эндиликда мазкур қоидани бузган автомобилларни йўлакларнинг тепа қисмларига ўрнатилган камералар қайд этишни бошлади.
Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, махсус “А” йўлакда ҳаракатланиш БҲМнинг 0,5 баравари (170 минг сўм), йўлакда бесабаб тўхтаб туриш эса БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
39views0replies
0

Комментарии