Поиск
RUUZ

Общество

ССР қатағон қилинган Абдулла Қодирий ва 170 нафардан ортиқ аждодларни оқлади — рўйхат

Ўзбекистон Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди.

276views0replies
0

Олий суд

Совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий босмачилик ҳаракатини амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР фуқаролари бўлган 174 нафар шахсга оид 6 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
2023 йил 1 декабрь куни очиқ суд мажлисларида ушбу илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 174 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.
Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми билан таниқли адибимиз Абдулла Қодирий Ўзбекистон ССР ЖКнинг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш ва тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ, Ўзбекистон ССР Марказий ижроия қўмитаси Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан жазодан озод этилган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида А.Қодирийнинг набираси Х.Қодирий томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти ҳам кўриб чиқилди. Натижада, А.Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми бекор қилиниб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.
Олий суднинг ҳукми билан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонларининг рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
276views0replies
0

Комментарии