Поиск
RUUZ

Общество

Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди

Товламачилик ва яна бир нечта айбловлар билан қамоққа олинган блогерга жазо тайинланди.

1358views0replies
0

t.me/AzizAbidov

Бугун, 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш юзасидан очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси А. Эргашев эълон қилган ҳукмга кўра, Ҳайдаровнинг айбловидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилиб, у ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Унга ЖКнинг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги О. Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида блогер Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинганди.
1358views0replies
0

Комментарии